Авторадио Прямой эфир

Kunduzgi dayjest

Тошкентда совуқ сув ва оқава сув нархи навбатдаги марта оширилади. “Сувсоз” давлат унитар корхонасида маълум қилинишича, янгинархлар 24 августданкиритилади.Совуқсувнархибир куб метриучун 310 сўм + 100 сўммахсусустаманиташкилқилади. Ҳозирдабуқиймат 280 сўм + 100 сўмниташкилқилмоқда.Бунданташқари, канализация нархибир куб метриучун 250 сўм + 100 сўмниташкилқилади. Тошкентдасовуқсувва канализация нархиохирги марта 2018 йил 22 ноябрдаоширилган.

Вазирлар Маҳкамасининг “2019-2020 йилларда Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз шаҳрини комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.Ҳужжат билан 2019-2020 йилларда Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз шаҳрини комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари дастури тасдиқланди. Белгиланишича, Шаҳрисабз шаҳрининг ЮНЕСКО Умумжаҳон мероси рўйхатига киритилган қисмида амалга ошириладиган қурилиш лойиҳалари ЮНЕСКО Умумжаҳон мероси марказининг фақат ижобий хулосаси олингандан сўнг амалга оширилади. “Ўзтўқимачиликсаноати” уюшмаси Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ва лойиҳа ташаббускори билан биргаликда 2019 йилда “Шаҳрисабз текстил” МЧЖда аралаш ип-калава ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошириш чораларини кўради.

Ҳукумат қарори билан Маҳсулотни экспорт қилишда ташиш харажатларини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига компенсация қилиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар бермоқда. Низомга кўра, маҳаллий экспорт қилувчи корхоналарга маҳсулотни экспорт қилишда темир йўл транспортида ташиш бўйича харажатларининг 50 фоизигача қисми давлат бюджети ҳисобидан қопланиши тартиби белгиланди. Экспортни рағбатлантириш агентлиги манфаатдор субъектларга компенсация тақдим этиш бўйича ваколатли орган этиб белгиланди. Шунингдек, манфаатдор субъектлар 2019 йил 1 майдан бошлаб экспорт қилган маҳсулотлари бўйича транспорт харажатларининг 50 фоизигача қисмига компенсация олиш учун ариза топшириш ҳуқуқига эга. Ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилганда ваколатли орган томонидан аризалар 7 иш куни давомида кўриб чиқилади.