Авторадио Прямой эфир

Tonggi dayjest

Ўзбекистонда умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилади. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабарбермоқда. Қайд этилишича, ҳукуматнинг фармойишига асосан 2019 йилнинг 15-30 август кунлари мамлакатнинг барча ҳудудларида ободонлаштириш ва тозалик ойлиги деб эълон қилинди. Шунингдек, фармойиш билан 17-18 август кунлари умумхалқ хайрия ҳашарини ўтказиш белгиланди.

Fiat Chrysler Automobiles Италия-Америка концерни Ўзбекистон автомобиль саноатига сармоя киритмоқчи. Бу ҳақда компания вице-президенти Юсуф Ҳажасга таяниб, «Ўзбекистон24» телеканалининг «Таҳлилнома» кўрсатувида хабар қилинди, деб ёзмоқда Spot. «Fiat Chrysler Automobiles республикада чет эл сармоясини жалб этган ҳолда автомобиллар ишлаб чиқарадиган корхона ташкил этиш орқали саноат ҳамкорлигини ўрнатишдан манфаатдордир», - дейди Ҳажас. Унинг сўзларига кўра, компания томонидан Туркияда амалга оширилаётган Tofaş лойиҳасидан Ўзбекистонда корхона ташкил этиш учун қўлланма сифатида фойдаланиш таклиф қилинмоқда. Хабар берилишича, бугунги кунда Ўзбекистон Fiat бренди остида Tipo, Fiorino ва Doblo моделларини ишлаб чиқарадиган иккинчи корхона ташкил қилиш учун энг мақбул жой сифатида қаралмоқда. «Бундан ташқари, 2021 йилда Tofaş кроссоверлар ишлаб чиқаришни бошлашни режалаштирмоқда ва келажакда Ўзбекистонда ҳам ишлаб чиқарилиши мумкин бўлган пикап моделини ишлаб чиқиш устида ишламоқда», - деди Ҳажас.

Ортда қолаётган туманлар ёки шаҳарлардаги ер жамоат ва давлат эҳтиёжлари учун ажратилади. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 августдаги 653-сон қарорида тегишли тузатишлар назарда тутилган, деб ёзмоқда Norma. Агар туман ёки шаҳар мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида ортда қолса, у ерда ер давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ажратилади. Яъни, энг аввало, ижтимоий аҳамиятга эга ва инфратузилма объектлари қурилиши учун. Бу айнан қайси туман ва шаҳарлар эканлигини Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда аниқлайди. Ер участкаларини бериш тартиб-таомили схемада акс эттирилган. Бизнес ва шаҳарсозлик учун электрон аукцион орқали ер ажратиш тартиби мазкур ҳолда қўлланилмайди.